Моуриньо: Роналду бугун МЮни мағлуб этиш учун бор кучини ишга солади

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньонинг фикриши “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду бугун "Олд Траффорд"да МЮни таслим этиш учун бор кучини ишга солади.

“Мен унинг “Манчестер Юнайтед”ни қанчалик яхши кўришини биламан. У бугун “Манчестер Юнайтед” дарвозасини ишғол этишни шу қадар қаттиқ хоҳлаётганини ҳам биламан. У бу жамоани яхши кўради, аммо ғалаба қозониш учун борини беради. Ишонаманки, мухлислар бугун унга ҳурмат билан муносабатда бўлишади ва у ҳам ўз навбатида мухлисларга муносиб жавоб қайтаради”, - дейди португалиялик мутахассис.

Маълумот учун, Роналду 2003-2009 йилларда МЮ шарафини ҳимоя қилган ва 292та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 118та гол уришга эришган.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” – “Ювентус” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!