Моуриньо: Руни "МЮ"дан кетса ҳафа бўлмайман
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо ушбу клубда энг кўп гол уриш бўйича рекорд ўрнатган Уэйн Рунининг келгуси фаолияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Руни ҳудди аввалгидек, жамоагат кўп нарса беришга қодир, - деди Жозе Моуриньо. - Футболчи ўз фаолиятининг маълум бир нуқтасида ўзи қарор қилишига тўғри келади. Руни ҳам ана шундай вазиятда. Агар у Хитойга кетадиган бўлса ҳам мен ундан ҳафа бўлмайман.Ўтган йили Златан Иброҳимович ҳам Хитой ёки АҚШдан мўмай даромадли шартномани қабул қилганида ким уни танқид қилган бўларди. Ҳар бир футболчи ўзининг ҳаёт йўлини ўзи танлаши керак.Уларнинг танловини танқид қилиш ноўрин.

Уэйн Руни "Манчестер Юнайтед"даги фаолияти давомида 250-голини урди. Бироқ, ҳужумчи аввалгидек кучли ўйин кўрсатолмаяпти.

Фикрлар