Моуриньонинг собиқ ассистенти фаолиятини Украинада давом эттиради

Жозе Мораиш Украинанинг "Карпат" клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақида клуб расмий веб-сайти хабар бермоқда.

Шартнома тафсилотлари эълон қилингани йўқ.

Айтиб ўтиш жоизки, Мораиш "Порту", "Интер", "Реал" ва "Челси" клубида Жозе Моуриньо ассистенти сифатида фаолият олиб борган.

Маълумот учун, 53 ёшли мутахассис "Антальяспор", АЕК ҳамда "Барнсли" клубида бош мураббий сифатида иш юритган.

Украина чемпионатининг 4 тури натижаларига кўра, "Карпат" 8-ўринни эгаллаб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!