Моуриньонинг ёрдамчиси эндиликда Қатар клубига устозлик қилади (фото)
"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ёрдамчиси Руи Фариа эндиликда мустақил фаолият олиб борадиган бўлди. У Қатарнинг "Ал-Дуҳаил" жамоаси устозига айланди.
У тунислик Набиль Маалулнинг ўрнини эгаллади. Яхши биласиз, Маалул 2018 йил Россия майдонларида ўтган мундиалда Тунис термасига устозлик қилган эди. ЖЧдан сўнг эса "Ал-Дуҳаил"га бош мураббий этиб тайинланган 56 ёшли мутахассис орадан 5 ой ўтиб истеъфога чиқарилган эди.
Маълумот учун, Фариа Моуриньога "Лейрия", "Порту", "Челси", "Интер", "Реал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоаларида ёрдамчилик қилган.
Фикрлар