Моуринью: Шоу ЕЧЛда майдонга тушади

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо “Уотфорд”га қарши (2:1) учрашувдан кейин бир неча кун аввал бошидан жароҳат олган Люк Шоунинг ҳолати ва тайёргарлиги ҳақида сўзлади.

“Люк чоршанба куни ЕЧЛда “Янг Бойз”га қарши ўйинда майдонга тушади. Эшли Янги иккиала қанотда ўйнай олади. Шоу ҳам, Янг ҳам вазифасини ўз вақтида бажармоқда. Улар турли футболчилар, аммо ушбу позицияда ёш футболчи ва тажрибали – Маттео Дармиан борлиги ҳам ажойиб”, – деди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Люк Шоу Испанияга қарши (1:2) УЕФА Миллатлар Лигаси доирасида Дани Карвахаль билан тўқнашиб, бошидан жароҳат олганди.

“Янг Бойз” – “Манчестер Юнайтед” ўртасидаги ЕЧЛ гуруҳ босқичи 1-тур ўйини 19 сентябрь куни Швейцариянинг Берн шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!