Мундиалсиз қолган Чили термасини энди ким бошқаради?

CHERY AUTO

Колумбия ва Эквадор терма жамоалари собиқ бош мураббийи, ҳозирда Бразилиянинг “Фламенго” клубини бошқараётган Рейнальдо Руэда Чили терма жамоаси устозига айланади. Бу ҳақда Futbolred хабар бермоқда.

Юқорида номи келтитилган манбада ёзилишича, 60 ёшли мутахассис январ ойидан янги жамоасида иш бошлайди. Чили Футбол Федерацияси унинг “Фламенго” билан тузган шартномаси муддатидан аввал бекор қилиниши туфайли 1 млн доллар тўлайди.

Қайд этиш жоиз, Хуан Антонио Пицци бошқарувидаги Чили терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўта олмай, мундиал чиптасидан мосуво бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!