Мутахассислар ЕЧЛ ғолиблиги учун асосий даъвогарларни эълон қилишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Футбол мутахассислари УЕФА Чемпионлар лигасининг янги 2018/19 йилги мавсумида ғолибликни қўлга киритиш эҳтимоли юқори бўлган жамоалар номини эълон қилишди.

Унга кўра ғолиблик учун асосий даъвогар сифатида Хосеп Гвардиола бошчилигидаги “Манчестер Сити” клуби тилга олинмоқда. Кучли учликдан эса “Ювентус” ва “Барселона” жой олган.

Мусобақанинг амалдаги чемпиони “Реал” Мадрид эса 5-ўринда қайд этилган. Ундан бир поғона олдинда эса ПСЖ турибди. Кейинги ўринларда эса мос равишда "Бавария", "Ливерпуль" ва "Атлетико" жой олган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Монакода мусобақанинг янги мавсум гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!