Мхитарян фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин

Арманистонлик журналист Грач Хачатряннинг маълум қилишича  “Арсенал”даги ҳамюрти Генрих Мхитарянга Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубидан жиддий қизиқишлар бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ агар “канонирлар” “Барселона”дан Денис Суаресни сотиб олишса, 29 ёшли арманистонлик футболчини трансферга қўйиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Мхитарян жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 20та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!