Наманганда ўқ отиш бўйича Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган мусобақа якунланди

Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган ўқ отиш бўйича вилоят биринчилиги мусобакаси якунига етди.

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Наманган вилояти кенгашининг 2018 йилги спорт тадбирлари режасига асосан, “9 май – Хотира ва қадрлаш куни”га бағишлаб Наманган автомобил мактабига қарашли ўк отиш тирида мерганлар ўзаро беллашдилар.

Ёзги Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган ўк отиш спорти бўйича вилоят биринчилиги мусобақасида жами 152 нафар спортчилар иштирок этишди. Шулардан 78 нафар ўғил болалар, 74 нафар қиз болалардир.

Мусобақа натижаларига кўра, 1-ўринни  Наманган автомобил мактаби жамоаси, 2-ўринни Наманган шаҳар жамоаси ва 3-ўринни Уйчи туман жамоаси эгалладилар. Ғолибларга “Ватанпарвар” ташкилотининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрликлар топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!