“Нант” – ПСЖ учрашуви номаълум муддатга қолдирилди

Франция чемпионати раҳбарияти 28-турдан ўрин олган "Нант" ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқа кунга кўчиришга қарор қилди.

Бундан аввалроқ ушбу учрашув 9 ёки 10 март санасидан бирида ўтказилиши маълум қилинган эди. Бироқ, ўшау кунларда “сариқ нимчалилар” Нант шаҳри бўйлаб оммавий норозилик намойиши ўтказишни режалаштиришмоқла. Шаҳар полицияси эса айнан мана шу намойишга жалб этилади.

Ҳозирча “Нант” – ПСЖ баҳси қачон ўтказилиши маълум қилинмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, ПСЖ айни дамда мусобақа жадвалида 68 очко билан 1-ўринни эгаллаб турибди. Ҳисобида 30 очко бўлган “Нант” эса 14-поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!