"Нант"да энди ҳеч ким 9-рақамда ўйнамайди
"Гапиришга сўз топа олмаяпман, бу фожиа. Эмилиано ўз исмини клуб тарихига ёзиб кета олди ва барча мухлислар каби унинг хотирасини яна бир бор ёд этиш учун 9-рақамни муомаладан чиқаришга қарор қилдик", - деди "Нант" президенти Вальдемар Кит.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли Сала қишки трансфер ойнаси вақтида "Нант" клубидан "Кардифф Сити"га кўчиб ўтган эди. Собиқ жамоадошлари билан хайрлашиб, Франциядан Британияга қайтаётганида эса у ўтирган шахсий самолёт радарлардан ёқолиб қолган эди.
Куни кеча эса Ла-Манш бўғозидан топилган жасад Эмилиано Салага тегишли эканлиги расман тасдиқланган эди.
Фикрлар