"Наполи" "Арсенал" дарвозабонини сотиб олмоқчи

Италиянинг "Наполи" клуби "Арсенал" дарвозабони Давид Оспинанинг трансферини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар бермоқда.

Унга кўра мавсумни неаполликлар сафида ўтказаётган 30 ёшли футболчи А Серия гранди раҳбариятида илиқ таассурот қолдирмоқда.

Маълумот учун, Оспина жорий мавсум “Наполи” сафида жами 11та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 14та гол ўтказиб юборди. Унинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!