“Наполи” Бензема учун нархни оширди
Италиянинг "Наполи" клуби ўз сафини "Реал" форварди Карим Бензема билан кучайтирмоқчи.
Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра неаполликлар 30 ёшли франциялик футболчи учун 45 млн евро тўлашга тайёр. Эслатиб ўтиш лозимки, бундан аввалроқ “қироллик клуби” Италия вице-чемпионининг Бензема борасидаги юборган 40 миллионлик таклифини рад этган эди.
Маълумотларга қараганда Бенземани “Наполи”да шахсан жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти кўришни истамоқда. Қайд этиш лозимки, Анчелотти ва Бензема ўз вақтида “Реал”да бирга фаолият олиб боришган.
Маълумот учун, Бензема ўтган мавсум мадридликлар сафида жами 47та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 12та гол уришга эришган.
Фикрлар