"Наполи" Италия терма жамоаси аъзосини сотиб олишга яна бир бор уруниб кўрмоқчи

Италиянинг “Наполи” клуби “Фиорентина” ярим ҳимоячиси Федерико Кьезани сотиб олиш фикридан ҳали ҳам қайтгани йўқ.

Неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентиснинг сўзларига кўра “бинафшаранглилар” ўтган ёз 21 ёшли Италия терма жамоаси аъзосини 50 млн еврога сотишни хоҳлашмаган.

Corriere della Sera тарқатган хабарга қараганда “Наполи” мавсум якунлангач Кьезаниннг трансфери бўйича “Фиорентина”га яна бир бор таклиф юбормоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Кьезага шунингдек «Интер», «Ювентус», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва ПСЖ  клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Федерико Кьеза жорий мавсум А Серияда жами 19та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!