"Наполи" етакчи ҳимоячисидан айрилди
"Наполи" клуби асосий ҳимоячиси Калиду Кулибали жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.
Берилган маълумотларга кўра 27 ёшли сенегаллик футболчи сон мушакларидан жароҳатланган. Айнан шу сабаб у Сенегал терма жамоаси қароргоҳини тарк этган.
Аммо, Кулибалининг қанча муддатга сафдан чиққани ҳозирча номаълум. Бу саволга ўтказиладиган тўлиқ тиббий текширувлардан сўнг жавоб олиш мумкин.
Фикрлар