"Наполи" етакчилари 2та ўйинга четлатилишди

"Наполи" клуби аъзолари Калиду Кулибали ва Лоренцо Инсинье 2тадан ўйинга дисквалификация қилинишди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кулибали ва Инсинье кеча “Интер”га (1:0) қарши баҳсда ҳакам томонидан қизил карточка кўрсатилиб, майдондан четлатилишган эди.

Инсинье бундан ташқари ҳакамни ҳақорат қилгани учун яна 10 минг евро жарима ҳам тўлайдиган бўлди.

Ўз навбатида маҳаллий мухлислар Кулибалига нисбатан ирқчилик қилганликлари учун "Интер" ҳам жиддий жазоланди. Унга кўра "нерадзуррилар" бўлажак 2та уй ўйинини мухлисларсиз ўтказишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ArsenalN1
27/12/2018 21:45
Bu ham xaqiqiy jonkuyar.