"Наполи" етакчиси "Ливерпул"га ўтишни истамаяпти

"Наполи" клуби ярим ҳимоячиси Пётр Зелински  "Ливерпуль" сафига ўтишни истамаяпти. Бу ҳақда  Sunday Express нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 24 ёшли футболчи тез орада неаполликлар билан амалдаги шартномасини узайтирмоқчи ва "Сан-Паоло"да яна бир неча мавсум тўп сурмоқчи.

Маълумот учун, Зелински жорий мавсум “Наполи” сафида жами 13та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди. Мерсисайдликлар эса қишда унинг учун 68 млн евродан воз кечишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!