"Наполи" етакчиси номаълум муддатга сафдан чиқди
"Наполи" сардори Марек Хамшик кеча А Сериянинг 18-турида "Интер"га қарши баҳсда жароҳат олди.
31 ёшли словакиялик футболчи биринчи бўлимнинг ўрталарида жароҳат олиб майдонни тарк этди. Энди унинг қачон сафга қайтиши эса ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.
Маълумот учун, Хамшик жорий мавсум “Наполи” сафида жами 18та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар