"Наполи" футболчисига ПСЖ ва "Барселона" қизиқиб қолди

Италиянинг "Наполи" клуби ярим ҳимоячиси Маркес Аллан Европанинг икки гранд клуби қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

Gazzetta dello Sport тарқатган хабарга кўра 28 ёшли бразилиялик футболчини ПСЖ ва "Барселона" жамоалари ўз сафига қўшиб олишмоқчи. Ўз навбатида неаполликлар ушбу футболчининг трансферини 100 млн еврога баҳолашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Наполи” бу борада ПСЖнинг 70 млн евролик таклифини рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Аллан жорий мавсум 25та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!