"Наполи" ҳужумчиси мавсумни "Монако"да якунлайдиган бўлди

  • 21 январь, 2019, 23:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Наполи" клуби форварди Карлос Винисиус тез орада "Монако"га кўчиб ўтади. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио хабар бермоқда.

Tecno

Унга кўра монаколиклар 23 ёшли футболчини мавсум якунига қадар ижарага олишади.

Таъкидлаш керакки, Винисиус мавсумнинг биринчи ярмини ижара асосида Португалиянинг "Риу Аве" клубида ўтказди. У жорий мавсум 20та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, “Монако” жорий қишки трансферлар даврида шунингдек Налдо, Фоде Бало-Туре, Сеск Фабрегас ҳамда Вильям Венкер каби футболчиларни қўшиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!