"Наполи" президенти: Кавани жамоамизга қайтади, фақат...

"Эдинсон билан Парижда учрашганимдан хурсандман. Биз турли мавзуларда суҳбатлашдик ва фикр алмашдик. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси тугамоқда. ПСЖ Каванини қўйиб юборса ёки рамзий маъонадаги суммага сотса, уни таркибимизга қўшиб олишимиз мумкин.

Бу борада албатта Карло Анчелоттининг фикри ҳам муҳим ахамият касб этади. Биз уругвайлик форвардга йилига 6-7 млн евролик маош беришга тайёрмиз", - деб айтиб ўтди Де Лаурентис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!