"Наполи" сардори фаолиятини Суперлигада давом эттиришга рози бўлди
Италиянинг "Наполи" клуби сардори Марек Хамшик фаолиятини Суперлигада давом эттиришга рози бўлди.
GianlucaDiMarzio.com сайти тарқатган хабарга кўра 31 ёшли словакиялик футболчи "Далянь Ифан" клуби билан келишувга эришган. Унга кўра Хамшик янги жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 9 млн евро маош олади.
Қайд этиш лозимки, Хамшикнинг трансфери Хитой клубига 15 млн еврога тушиши айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хамшик “Наполи” тарихида энг кўп ўйин ўтказган (520) ҳамда энг кўп гол урган (121) футболчи ҳисобланади.
Фикрлар