"Наполи"нинг эътибори "Барселона" ҳужумчисига тушди

Каталониянинг "Барселона" клуби форварди Мунир Эль-Хаддади фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Calcionapoli24 тарқатган хабарга қараганда 23 ёшли футболчига “Наполи” клубидан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Таъкидлаш керакки, Мунирнинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2019 йилга қадар имзоланган. Шундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, неаполликлар уни мавсум якунлангач текинга ўз сафларига қўшиб олишлари мумкин.

Маълумот учун, Мунир жорий мавсум “Барса” сафида Ла Лагида жами 6та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!