“Насаф” Драган Черансиз йиғинни давом эттирмоқда

XXVI Ўзбекистон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган, “Насаф” футболчилари дам олишдан  қайтиб келишди ва 15 декабрдан ўз қароргоҳида янги мавсум тайёргарлигини бошлади. Машғулотлар клуб қароргоҳида бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Машғулотларда Дониёржон Нарзуллаев, Азизжон Ғаниев, Шароф Муҳитдинов, Бобир Абдухолиқов ва Одилжон Ҳамробеков иштирок этишмаяпти. Ўзингизга маълум, ушбу футболчилар 2018 йил 21 январгача U-23 терма жамоамиз ихтиёрида бўлишади.

Сербиялик легионер ҳужумчи Драган Черан 20 декабрдан машғулотларга қўшилади. Яна бир легионер Игорь Голбан эса машғулотларга 15 декабрдан киришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!