Насри "Вест Хэм"да тиббий кўрикдан ўтади
Аввал хабар берганимиздек франциялик ярим ҳимоячи Самир Насри яна АПЛга қайтиши мумкин.
London Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра Насри “Вест Хэм”да тиббий кўрикдан ўтади. У лондондликлар билан ҳафтасига 80 минг фунт маошли шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, Насри 2016 йилда антидопинг агентлиги томонидан дисквалификация қилинган эди. Унинг дисквалификация муддати жорий йилнинг декабрида ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар