"Навбаҳор" футболчилари ҳам тест-нормативларни топширишди
Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор”нинг асосий ва U-21 ёшлар жамоалари футболчилари тест-нормативларни топширишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Мазкур тест – нормативларни футболчилардан ЎФА Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими бошлиғи, педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев, мазкур бўлим мутахассислари – Миржавлон Мирсагатов ва Собир Пирназаровлар олишди.
Таъкидлаш жоизки, ЎФА Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими ҳар йили мавсум старти ва иккинчи давра ўйинлари олдидан футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини билиш мақсадида тест-нормативларини ўтказиб келмоқда.
Бундан кўзланган асосий мақсад эса мавсум аввалида футболчиларнинг янги чемпионатга қандай тайёргарлик кўришганини аниқлаш, уларнинг жисмоний жиҳатдан тўлиқ мавсум ўтказишга тайёргарликларига ишонч ҳосил қилишдир.
Тест-нормативлар натижаси бир неча кундан сўнг техник-бўлим томонидан маълум қилинади.

Фикрлар