"Навбаҳор" янги мавсум тайёргарлигини қачондан бошлаши маълум бўлди

Жамоалар футболчиларига ортда қолган мавсумдан сўнг бироз ҳордиқ чиқариш имкониятини тақдим этишган. Аксарият жамоалар янги йил арафасида йиғилади ва янги мавсум режаларини тузади.

Мавсум-2018да Суперлига бронза медалларига эга чиққан Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси ҳам айни пайтда футболчиларига дам берган. "Лочинлар" жамоаси 5 январдан ўз қароргоҳида йиғилади. Дастлаб Наманганда машғулотлар олиб борадиган "Навбаҳор" сафида бир қатор маҳаллий ва хорижлик футболчилар кўрикдан ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Сўнгра 20 январь санасидан жамоа Қримда хориж йиғини ўтказади. Наманганликлар Қримда 1 февралга қадар машғулотлар олиб бориши кўзда тутилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!