
“Нефтчи” Босния ва Герцеговина клубига енгилди
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Туркиядаги ўқув-машғулотлар йиғини доирасида яна бир ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Фарҳиналиклар бу сафар назорат ўйинида Босния ва Герцеговинанинг “Сараево” клубига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. “Локомотив” ушбу клуб билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
Аввалроқ Андрей Фёдоров жамоаси Болгариянинг “Пирин” клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
Фикрлар