“Нефтчи” аъзолари ёш футболчилар билан учрашишди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

27 октябрь куни Фарғона шаҳридаги вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академиясида муассаса тарбияланувчилари хамда “Нефтчи” клуби аъзолари иштирокида учрашув ташкил қилинди. Бу ҳақда куб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Унда “Нефтчи” жамоаси мураббийи Илҳом Зайлобитдинов ва футболчилар Анвар Бердиев, Шерзод Ҳакимов ҳамда Шукурали Пўлатов иштирок этишди. Меҳмонларни футбол академияси раҳбари Бек Валижонович Беков кутиб олди ва хамрохлик қилди.

photo_2018-10-27_22-18-00

Дастлаб “Нефтчи” вакиллари ва футбол академияси тарбияланувчилари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда футболчилар ёш ижрочиларга миллионлар ўйини дунёсига қандай кириб келганликлари, келажакда маҳоратли ва профессионал футболчи бўлиб етишиш учун инсондан нималар талаб этилиши ҳамда ёш футболчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди. Давра суҳбати анча самимий руҳда кечди.

Шундан сўнг барча майдонга йўл олди. Майдонда Бердиев, Пўлатов ҳамда Ҳакимов болаларга амалий маҳорат дарсларини ўташди. Айтиш керакки, бўлажак футболчиларда вилоятнинг таниқли ижрочилари билан биргаликда машғулот ўтказиш бир олам таассурот қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!