Нега Испания терма жамоасига "Барселона"дан жуда кам футболчи жалб этилмоқда?

Испания терма жамоаси бош мураббийи нега таркибга ўзининг собиқ жамоаси “Барселона”дан кам футболчи жалб этаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Мен терма жамоага чақирилмаган футболчилар масаласини муҳокама қилмоқчи эмасман. Бу фақат журналистлар учун қизиқ, мухлислар эса фақат Испаниянинг ғалабасини хоҳлашади. Менда 23та футболчидан иборат таркиб бор ва бунга клубларнинг алоқаси йўқ. Мен ҳамиша футболчиларни тоза спорт принцпларига кўра танлаб оламан, шахсий сабабларга қараб эмас”, - дейди тажрибали мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Луис Энрикенинг октябрь ойидаги ўйинлар учун эълон қилган таркибида “Барселона”дан фақатгина Серхио Бускетс жой олган ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!