
Немислар "МЮ" кўзлаган футболчини йўлдан урмоқчи
Футбол оламига Златан Иброҳимович ва Кристиан Эриксенни кашф қилиб берган мутахассис Жон Стин Ольсен "Аякс" футболчиси Каспер Долбергни "Манчестер Юнайтед"га тавсия қилган эди.
Энди 17 ёшли ҳужумчини Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳам қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда. Бундеслига жамоаси Голландия клубига Каспер Долберг трансфери учун 20 миллион евро ваъда қилмоқда.
Каспер Долберг Голландия чемпионатида 17 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини саккиз маротаба ишғол қилди. Даниялик футболчи "Аякс"га қадар "Силькеборг" жамоасида тўп сурган.
Фикрлар