Неймар Бразилия термасида ажойиб кўрсаткичга эришди

ФИФА кунлари муносабати билан ўтказилаётган ўртоқлик ўйинларида Бразилия терма жамоаси сафарда Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувдаги ягона голга 90(+4) дақиқада “Интер” ҳимоячиси Миранда муаллифлик қилди. Неймар эса ушбу голга ассистент сифатида қайд этилди.

Шу тариқа, ПСЖ ҳужумчиси миллий термадаги 94 ўйинда 59 та гол ва 41 та ассист билан 100 очко кўрсаткични қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!