Неймар ЕЧЛда 2 дақиқада дубль қайд этди

Хабарингиз бор айни дамда УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-турида ПСЖ ўз майдонида “Црвена Звезда”ни қабул қилмоқда ва биринчи бўлимда 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда.

Эътиборлиси, парижликларнинг ҳар иккала голига ҳам Неймар муаллифлик қилди. Қизиғи, бразилиялик футболчи ушбу дублни қайд этиши учун 2 дақиқа етарли бўлди. Голлар 20- ҳамда 22-дақиқаларда киритилди.

Қайд этиш лозимки, ушбу голлар Неймарнинг жорий мавсум ЕЧЛдаги дастлабки голлари бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!