Неймар "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши маълум бўлди
Франциянинг ПСЖ клуби форварди Неймар "Манчестер Юнайтед"га қарши ЕЧЛ 1/8 финал дастлабки учрашувини ўтказиб юборади. Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.
Унга кўра 24 январь куни “Страсбург”га (2:0) қарши ўйинда жароҳат олган 26 ёшли бразилиялик футболчи “Олд Траффорд”да бўладиган ўйингача соғаймаслиги маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" – ПСЖ учрашуви 12 февраль куни бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Неймар жорий мавсум парижликлар сафида жами 23та ўйинда майдонга тушди ва 20та гол ҳамда 10та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар