Неймар бугун Бразилияга кетади
Франциянинг ПСЖ клуби ўзининг бразилиялик ҳужумчиси Неймарнинг жароҳатидан тикланиш жараёни қандай кечаётгани ҳақида маълум қилди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 27 ёшли футболчи бугун жамоа шифокори билан бирга махсус даволаш курсларини ўтказиш учун 10 кунга Бразилияга йўл олади.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймар камида 10 ҳафта майдонга тушолмаслиги маълум бўлган эди.
Фикрлар