Нико Ковач: Чемпионлик учун имкониятларимиз камайиб кетди, аммо "Бавария" ҳеч қачон таслим бўлмайди

  • 03 Feb 11:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Хабарингиз бор кеча Германия Бундеслигасининг 20-турида “Бавария” сафарда “Байер” меҳмони бўлди ва 3:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўйиндан сўнг мюнхенликлар устози Нико Ковач ўз фикрларини билдириб ўтди.

Tecno

“Дуранг кўпроқ адолатли натижа бўлган бўларди. Бугун кўплаб вазиятлар бизнинг зараримизга ишлади. Энди пешқадам “Боруссия” Дортмундга етиб олишимиз учун эса қолган 14та ўйиндан унумли фойдаланишимиз лозим. Албатта, бизнинг чемпионлик пойгасидаги имкониятларимиз камайиб кетди, лекин “Бавария” ҳеч қачон таслим бўлмайди”, - дейди хорватиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” айни дамда пешқадам “Боруссия” Дортмунддан 7 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда.

Comments

You must be logged in to commet!