Николя Анелька мураббийлик фаолиятини бошлади

Лондоннинг "Челси" клуби ва Франция терма жамоаси собиқ форварди Николя Анелька мураббийлик фаолиятини бошлаб юборди.

39 ёшли француз "Лилль" клуби мураббийлар штабида иш бошлади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Унга кўра Анелька жамоа ҳужумчиларини шуғуллантиради.

Маълумот учун, Анелька сўнгги бор Ҳиндистоннинг "Мумбаи Сити" клубида ўйновчи мураббий сифатида фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!