Нивалдо: «Зоб Аҳан»дан илк ўйиндаги мағлубият аламини олишга уринамиз

CHERY AUTO

«Локомотив» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-тур ўйинлари доирасида «Ал Ваҳда»ни 4:1 ҳисобида таслим этди. Учрашувдан сўнг «темирйўлчилар» жамоаси аъзоси Нивалдо клуб расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда "Локомотив" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

"Локомотив» «Ал Ваҳда» устидан ҳақли равишда ғалаба қозонди. Зеро биз ушбу учрашувда рақибдан кўра мазмунлироқ ўйнадик. Аксарият ҳужумларимизни муваффақиятли якунлай олдик ва 4 марта рақиб дарвозасини ишғол этдик. Бундан жуда ҳам хурсандмиз. Гуруҳимиздаги яна бир учрашувда «Дуҳаил» «Зоб Аҳан»ни мағлуб этди. Бу эса Тошкентда ўтадиган сўнгги тур беллашуви жуда муросасиз кўриниш олишини англатади. Биз Эрон клубидан илк ўйиндаги мағлубият аламини олишга уринамиз. Ишончим комил, агар гуруҳдан чиқсак қитъа чемпионлар лигасида анча жиддий натижалар қайд этишга кучимиз етади. Энг муҳими гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб олишимиз зарур", - деди тажрибали футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!