Нурмагомедов Салоҳ ҳақида: Унинг камтарин эканлиги уни юлдуз қилди

UFC енгил вазн тоифасида чемпионлик камари соҳиби Хабиб Нурмагомедов "Ливерпуль" клуби юлдузи Муҳаммад Салоҳ ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Салоҳ билан бирор марта ҳам учрашганимиз йўқ, бироқ унинг ҳаёти, юриш-туриши, камтаринлиги бизнинг динимизнинг аҳлоқини кўрсатади.

Ўйлашимча, у интизом туфайли бундай юлдузга айланди. Бугунги кун ёшлари шуни тушуниб етиши керакки, камтаринлик ва меҳнат билан шон-шарафга эришиш мумкин.

Салоҳнинг Европадаги фаолияти ва хаётидан фаҳрланаман, - деди Нурмагомедов.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!