"Ньюкасл" футболчилари ўзаро жанжаллашди

Daily Mail хабарига кўра, машғулотлар вақтида ҳимоячи Жамел Ласселс ярим ҳимоячи Мэтт Ритчи билан сан-манга боради. Кейинроқ улар ечини хонасида муштлашадилар. Қолган жамоадошлар эса уларни ажратиб қолишади. 

Кейинчалик футболчилар бир-бирлари билан беш ташлашиб, ярашиб олишган ва бош мураббий Рафаэль Бенитес ҳам бундан хурсанд бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган шанба оқшомида бўлиб ўтган "Нькасл Юнайтед" - "Челси" ўйини "аристократлар"нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!