"Ньюкасл" ёзда Бундеслига клубидан зўр ҳужумчи сотиб олади

"Хоффенхайм" клуби форварди Жоэлинтон фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Sport1 тарқатган хабарга кўра 22 ёшли бразилиялик футболчини “Ньюкасл” ўз сафида кўрмоқчи ва бунинг учун немис клубига 60 млн евро тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Жоэлинтон жорий мавсум “Хоффенхайм” сафида жами 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 10та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!