
ОЧЛ-2017. “Ал-Фатҳ” – “Насаф” учрашуви ҳакамлари
Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасидаги “Ал-Фатҳ” (Саудия Аоабистони) - “Насаф” (Ўзбекистон) учрашувини бошқарадиган ҳакамлар номи аниқ бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Ушбу учрашувни жанубий кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Аввал хабар қилганимиздек, ушбу учрашув 7 феврал сешанба куни Саудия Арабистонининг Ал-Ахса шаҳридаги, “Абдулла Бин Жалави” стадионида соат 20:00да бошланади.
Учрашув бош ҳаками этиб, Ко Хюинг Жин тайинланган (суратда, чапдан учинчи). Унга қанотларда ҳамюртлари Парк Сангжун ва Сонг Бонгкюн ёрдам беришади.
Учрашувда тўртинчи ҳакам сифатида яна бир кореялик ҳакам Ким Висунг ишлайди.
Учрашув назоратчиси Абдул Карим Саид Ҳусайний, Иорданиядан. Кемел Туқабаев учрашувда комиссарлик қилади, Қирғизистондан.
ОЧЛ-2017 саралаш босқичи учрашуви
“Ал-Фатҳ” (Саудия Арабистони) – “Насаф” (Ўзбекистон)
“Абдулла Бин Жалави” стадиони. Соат 20:00да
Бош ҳакам: Ко Хюинг Жин (Ж.Корея)
Қанот ҳакамлари: Парк Сангжун, Сонг Бонкюн (иккаласи ҳам Ж.Кореядан)
Захира ҳаками: Ким Вусанг (Ж.Корея)
Учрашув назоратчиси: Абдул Карим Саид Ҳусайний (Иордания)
Учрашув комиссари: Кемел Туқабаев (Қирғизистон)
Фикрлар