ОЧЛ. Аҳмедовнинг жамоаси япон клубини мағлуб эта олмади

CHERY AUTO

Бугун ОЧЛ шарқ минтақасида ярим финалнинг илк ўйини  бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий  терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” клуби ўз майдонида Япониянинг “Урава Редс Даймондс” жамоасини қабул қилди.

Tecno

Баҳснинг 15-дақиқасида Халк ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Бироқ орадан 13 дақиқа ўтиб, Йосуке Кашиваги мувозанатни тиклади.

Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва 89-дақиқада захирага олинди.

Энди Япониядаги жавоб баҳси 18 октябр санасида бўлиб ўтади.

Осиё чемпионлар Лигаси. Ярим финал. Биринчи ўйин

“Шанхай СИПГ” (Хитой) – “Урава Редс Даймондс” (Япония) 1:1

Голлар: Халк (15) – Кашиваги(28).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!