ОЧЛ. Шарқ минтақасида гуруҳ босқичининг барча жамоалари аниқланди

Ҳозирга қадар Шарқ минтақасидаги 4 та учрашув ўз ниҳоясига етди. Даставвал Хитойнинг "Шандунь Лунэн" жамоаси ўз уйида Вьетнамнинг "Ха Ной" клубини қабул қилди ва 4:1 ҳисобида ғалабага эришди. Энди Ли Хиаопенг шогирдлари "Е" гуруҳида "Кённам" (Жанубий Корея), "Жоҳор Дарул Тазим" (Малайзия) ва Япониянинг "Кашима Антлерс" клуби билан куч синашади.

Дарвоқеа, "Кашима Антлерс"нинг ўзи бугун Австралиянинг "Ньюкасл Жетс" жамоасини 4:1 ҳисобида енгиш орқали гуруҳ баҳсларига қўшилди.

Шунингдек Жанубий Кореянинг "Ульсан Хёнде" клуби Малайзиянинг "Перак" жамоасини 5:1 ҳисобида тор-мор этди.

Япониянинг "Санфречче Хиросима"си эса пенальтилар сериясида "Чианграй Юнайтед" клубини енгишга эришди - 4:3.




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!