ЎФА ва ПФЛ раҳбарлари Туркияда маркетинг масалалари бўйича учрашувлар ўтказишди ва "Бешиктош" клуби билан танишишди

TIGGO 2 PRO
Ўзбекистон футбол ассоциацияси вице-президенти Отабек Имомов ва Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров Туркия футбол федерацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба ўргани мақсадида айни кунларда Туркияда бўлиб туришгани ва у ерда учрашувлар ўтказишаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бугун ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари "Inteltek" компанияси раҳбария Аҳмет Сезар билан учрашиб,  клубларда маркетинг ишларини тўғри йўлга қўйиш масалаларида фикр алмашишди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
 
Шундан сўнг  "Бешиктош" клубига ташриф буюрилди. ЎФА мутасаддиларини клуб вице-президенти Сердал Адалининг ўзи кутиб олиб, бой тарихга эга клуб билан яқиндан таништирди. Шунингдек, клубда олиб борилаётган ишлар, инфратузилма ва мухлислар билан ишлаш масалалари бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Сердал Адали Туркиядаги ҳар бир йирик корхона ва компанияларда клубнинг ўз мухлислар гуруҳи мавжуд бўлиб, бу гуруҳ "Бешиктош" иштирокидаги ўйинларга стадионларга кўпроқ мухлисларни жалб қилиш бўйича тарғибот ишларини олиб боришини айтиб ўтди.
52d2b5340a03c2626642c4a20d10c95558c7911a

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
24/01/2019 22:09
Ишкилиб шу учрашувлар фойда берсин-да.