ЎФАда "Ювентус" клуби ижрочи директори билан учрашув бўлиб ўтди
Жумладан, 15-16 декабрь кунлари ЎФА Халқаро алоқалар бошқармаси вакиллари Италиянинг Милан шаҳрига ташриф буюриб, "Интер" клуби ва академияси раҳбарияти билан учрашув ўтказгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
Бугун 18 декабрь куни юртимизга ташриф буюрган "Ювентус" клуби бренидни ривожлантириш бўйича ижрочи директори Каролина Киапперо ва "Ювентус" клуби футбол академияси бош мураббийи, Яқин Шарқ, Форс Кўрфази, Шимолий Африка ва Россия бўйича бош координатори Марко Дегортес билан Ўзбекистон футбол ассоциациясида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
Учрашув давомида Турин клуби мутасаддилари Ўзбекистонда "Ювентус" клуби академиясини очиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилишди. Шунингдек, болалар футболи мураббийлари учун "Ювентус" клуби мутахассислари иштирокида маҳорат дарсларини ўтказиш бўйича ҳам фикр алмашилди. Келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар бўйича келишувга эришилди.
Шундан сўнг, "Ювентус" клуби вакиллари пойтахтимиздаги "Миллий" стадионга ташриф буюришди. У ерда ўзбек футболи тарихи музейи билан танишиб, стадионда яратилган шарт-шароитлар билан танишишди.
Фикрлар