ОФК президентлиги учун Баҳрайн, Қатар ва БААдан номзодлар бор
2019 йил 6 апрель куни Осиё футбол конфедерацияси президентлиги учун сайлов бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра ташкилотни 2019-2023 йилларда бошқариш учун қуйидаги номзодлар сайловда ўз номзодларини қўйишган:
-Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа (Баҳрайн, амалдаги президент)
- Сауд Азиз М А Ал Моҳаннади (Қатар)
- Муҳаммад Халфан Ал Ромаити (БАА)
Эслатиб ўтамиз, ОФК президенти бир вақтнинг ўзина ФИФА вице-президенти лавозимини ҳам эгаллайди.
Фикрлар