Обамеянг АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

“Арсенал” жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг АПЛда октябрь ойининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

29 ёшли футболчи учта ўйинда 5 та гол киритишга муваффақ бўлди. Габонлик ҳужумчи “Фулхэм” (5:2) ва “Лестер”га қарши (3:1) ўйинларда дубль қайд этган бўлса, “Кристал Пэлас” билан (2:2) баҳсда битта гол киритди.

Обамеянг АПЛнинг 11 ўйинида жами 7 та голга муаллифлик қилди. Айни вақтда Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”) ва Эден Азарда (“Челси”) ҳам шунгачадан гол бор ва улар тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!