Обамеянг тақдирга тан берди
Бундеслига тўпурари Пьер-Эмерик Обамеянгнинг Дортмунддан кетиши тобора ойдинлашиб бораётган кўринади. "Боруссия" футболчиси ўтган йздан буён "Реал"дан таклиф кутаётган эди. Бироқ, Зиндеин Зидан ҳозирдан габонлик футболчига эҳтиёж йўқлигини айтмоқда.
Обамеянг ўзини яқин келажакдаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.
- Агар бир кун келиб менга "Реал"дан қўнғироқ қилишса зўр бўлади, - деди Пьер-Эмерик Обамеянг. - Мободо бундай бўлмаса ҳам зарари йўқ. Тақдирга тан берамиз.

Обамеянгнинг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси 2018 йилгача давом этади. Габонлик футболчи ёзда жамоани тарк этишни истамоқда. Айни пайтда бу ҳужумчига ПСЖ ва "Манчестер Сити" ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар