Одил Аҳмедовни Хитой чемпиони қилган учрашувдан фотогалерея
Аввал хабар берганимиздек бугун Хитой Суперлигасида 29-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Шанхай СИПГ” клуби ушбу турда “Бэйжинь Жэньхе” клубини қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси, ушбу ғалабадан сўнг Аҳмедовнинг жамоаси ўз очколари сонини 68тага етказиб олди ва сўнгги тур олдидан энг яқин тақибчиси ҳисобланган “Гуанжо Эвергранд”ни нақд 8 очкога ортда қолдирди. Шу тариқа “Шанхай СИПГ” муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Қуйида ушбу учрашувдан олинган энг сара фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин:
Маълумот учун, Одил Аҳмедов жорий мавсум Хитой Суперлигасида жами 19та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар